Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида 16 август куни ёнғин содир бўлди.

Пойтахт ФВББга Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчасида жойлашган уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида соат 22:02 да хабар келиб тушган.

Таъкидланишича, қутқарув бўлинмаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган, ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган ва соат 23:33 да ўчирилган.

Тармоқларда пайдо бўлган видеода ўт ўчириш машинаси кўпқаватли уйнинг аркаси сабаб унинг ҳовлисига кира олмагани акс этган видео тарқалди. Шунингдек, тасвирларда ёнғин бинонинг мансарда қисмида жойлашган хонадонларга ҳам ўтгани кўринади.

Идора хабарида ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.