Ўзбекистон делегацияси Туркий кенгаш ТИВК мажлисида иштирок этди
Мажлисда туркий тилли давлатлар ҳамкорлигининг савдо ва инвестиция, транспорт ва транзит, энергетика ва янги технологиялар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, туризм, маданият ва таълим каби асосий устувор йўналишлари белгилан олинди
2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВК) навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди.
Тадбирда Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда Туркманистон ва Венгрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.
Мажлис чоғида туркий тилли давлатлар ҳамкорлигининг савдо ва инвестиция, транспорт ва транзит, энергетика ва янги технологиялар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, туризм, маданият ва таълим каби асосий устувор йўналишлари белгилан олинди.
Мажлисдаги чиқишларда дунёда Туркий кенгашга қизиқишнинг ортганлиги, Котибият номига айрим давлатлардан кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги мурожаатлар келиб тушаётганлиги бундан гувоҳлик бериши қайд этилди.
«Бизнинг ташкилот умумий тарихий илдизлар ва умумий тамаддун асосида давлатлар ҳамкорлигининг кенг ва очиқ майдонига айланмоқда», – деди ТИВКда нутқ сўзлай туриб Ўзбекистон делегацияси раҳбари. Шу муносабат билан кузатувчи мақоми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Котибиятнинг Туркий кенгашда шериклик институтини ташкил этиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон томони 2019 йил 30 ноябрда Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Турксой Доимий кенгашининг 37-йиғилишида Хива шаҳрини жорий йилда «Туркий дунё Маданий пойтахти» деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини илиқ қарши олди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕК раҳбарининг бош маслаҳатчиси билан учрашди
12:52 / 20.01.2024