2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
йўлдош шаҳарларни ривожлантириш натижасида асосий шаҳарга (ядро шаҳар) бўлган демографик юкни қисқартириш;
йўлдош шаҳарларга бўлган ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий эътиборни кучайтириш орқали маҳаллий аҳолининг шаҳарлар ичида ҳаракати эркинлигини таъминлаш;
йўлдош шаҳарларда саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Урбанизация агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.















