Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Дунёнинг энг бадавлат одами бўлган Безос 31 январдан 6 февралгача оралиқда 4,1 млрд долларлик 2 млнта акциясини сотган. BBI талқинига кўра, бу рейтинг тарихида бир ҳафта ичида сотилган энг катта қийматдаги акциялар бўлди.
Аввалроқ Безос 31 январь ва 3 февралда Amazon’нинг ўзига тегишли 1,74 млрд долларлик акцияларини сотгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, солиқлар тўлангандан кейин миллиардернинг ушбу амалиётдан олган соф даромади 1,3 млрд долларни ташкил қилган.
2016 йилда WhatsApp асосчиларидан бири Ян Кум бир неча ой ичида Facebook’нинг 4 млрд долларлик акцияларини сотган. Ўша йили Стив Жобснинг рафиқаси Лорен Пауэлл Жобс ҳам Walt Disney Co. компаниясининг ўзига тегишли 6 млрд долларлик акцияларини сотиб юборган.

















