10:41 / 12.02.2020
4
56592

Коронавирусга қарши кураш. Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдами юбормоқда

Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасига тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юбормоқда. 

Фото: KUN.UZ

Бу коронавируснинг янги турига (nCoV-2019) қарши курашиш ва унинг тарқалишини чеклаш бўйича Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг амалий хатти-ҳаракатларини юқори баҳолаган ҳолда ҳамда хавфли инфекция тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва уни бартараф этиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бугун, 12 февраль куни Тошкент халқаро аэропортида инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки партияси жўнатилди. 

 

Хитойга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда:

бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;

ҳимоя қилувчи комбинезонлар;

юз учун фильтрловчи ниқоблар;

махсус тиббий формалар;

тиббий ниқоблар;

тиббий дока.

Тиббий буюмлар кейинчалик ХХРга инсонпарварлик ёрдами сифатида топшириш учун Туркия ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинмоқда. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан тайёрланадиган тиббий буюмлар ХХРга жорий йил 1 мартгача жўнатилади (иккинчи партия).

Хомашё материалининг импорти (нотўқима материал) жорий йил 21 февралгача амалга оширилиши муносабати билан тиббий буюмларни шу йилнинг 28 февралигача тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланди. Мудофаа вазирлиги инсонпарварлик юки Хитой Халқ Республикасига етказиб берилиши учун юк ҳаво кемасини ажратган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top