Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус қурбонлари ва касалланганлар сони кескин ошиб кетди
Фото: AP
Хитойнинг Хубэй провинциясида ўтган бир кун ичида коронавирус қурбонлари сони 242 нафарга кўпайиб, умумий сони 1310 нафарга етди.
Шунингдек, касалланганлар сони бир кун ичида 14840 нафарга кўпайган ва энди мамлакатда вирусдан зарарланганлар сони 60 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Вирус ўчоғи ҳисобланган Уханда вирусдан 216 киши вафот этган.
Сўнгги маълумотлар бир кун аввалгидан жиддий фарқ қилмоқда. 11 февралда Хубэйда вирусдан 94 киши вафот этгани, 2015та янги касалланиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинганди.
Провинциянинг соғлиқни сақлаш қўмитаси бундай фарқни ташхис қўйишнинг янги усули қўлланаётгани билан тушунтирган. Жумладан, касалланиш ҳолатларининг диагностик таснифланишига «клиник ташхис» қўшилган. Хитойлик мутахассисларнинг фикрича, бу беморларга «касалликнинг эрта давридаёқ даво олиш имконини беради» ва шу сабабли кўрилаётган чоралар самарадорлигини оширади.
13 февралдан коронавирусга чалинганликка гумон қилинаётганлар аниқроқ натижа берадиган янги усул билан текширила бошланади.
Аввалроқ олимлар вирусга тестдан ҳар иккинчиси нотўғри натижа бериши мумкинлигини, бу таҳлил олиниши усулига боғлиқлигини маълум қилишганди.
Айни вақтда вирусга қарши вакцина ишлаб чиқилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида таъкидланишича, бундай воситаларнинг одамларда синалиши 3-4 ойдан кейингина бошланади.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026