15:16 / 19.02.2020
3
39338

Жанубий Корея собиқ президенти 17 йилга қамалди

Ли Мён Бак ўзи йирик акциядори бўлган DAS автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи компания маблағларини ўзлаштиришда ҳамда президентлик даврида Samsung Electronics компаниясидан пора олишда гумон қилинганди.

Фото: AFP/Getty Images

Сеул юқори суди Корея Республикасининг собиқ президенти Ли Мён Бакни (2008-2013 йиллар) маблағларни ўзлаштириш ва ўта йирик миқдорда пора олишда айбдор деб топди. Yonhap агентлигининг хабар беришича, мамлакат собиқ раҳбарига 17 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, 78 ёшли Ли Мён Бак 15,7 млн доллар жарима тўлайди.

Прокуратура Ли Мён Бакни ўзи йирик акциядори бўлган DAS автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи компания маблағларини ўзлаштиришда ҳамда президентлик даврида Samsung Electronics компаниясидан пора олишда гумон қилганди.

Ли Мён Бак 2018 йил 22 мартда ҳибсга олинган, 5 октябрда Сеул юқори суди уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Аммо 2019 йил мартда у саломатлиги ёмонлашгини сабабли қамоқдан озод қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top