Давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига борган президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар самимий кутиб олди.

Ўзбекистон раҳбари юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар, ватандошларимизнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

photo_2026-09-13_07-42-26 (2)
photo_2026-09-13_07-42-26
photo_2026-09-13_07-42-27

Президент уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

photo_2026-09-13_07-42-28
photo_2026-09-13_07-42-29