«Туркия савдо вазири Рухсора Пекжон бошчилигидаги ҳукуматнинг катта делегацияси 12-13 март кунлари мамлакатимизга ташриф буюради», - деди у.

Ташриф кун тартибидан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бориш ўрин олган. Туркия ишбилармон доиралари вакилларининг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюрди ва у ерда икки мамлакат раҳбарлари раислигида биринчи маротаба олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Умурзоқовнинг сўзларига кўра, ташриф чоғида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

2020 йил якунига қадар томонлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 3 миллиард долларга, кейинги йилда 5 миллиард долларга етказиши кутилмоқда.