Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт соҳасида имтиёзли ордерлар тарқатиш тизими тартибга солинади
Тиббий-танлов комиссияси таркибига парламент қуйи палатаси ёки маҳаллий кенгашлар депутатлари ва жамоатчилик вакиллари ҳам киритилади
Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш: мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Парламент сайтида хабар қилинишича, тадбирдан кўзланган асосий мақсад бугунги кунда аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида учраётган муаммоларни бартараф қилишдан иборатдир.
Қайд этилишича, тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 та республика илмий-амалий тиббиёт марказига йўналтирилаётган имтиёзли тоифадаги беморларга бериладиган бепул йўлланма (ордер)лар ажратилишида шаффофликни таъминлаш, узоқ муддатли навбат кутишларга барҳам бериш, одамларнинг оворагарчиликларига чек қўйиш ва бу борада кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалалари депутатлар диққат марказида бўлди.
Йиғилишда қайд этилганидек, бундан буён тиббий-танлов комиссияси таркибига парламент қуйи палатаси ёки маҳаллий кенгашлар депутатлари ва жамоатчилик вакиллари ҳам киритилади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги низомга кўра, йўлланма (ордер) олиш учун бемор яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пунктларига, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларига мурожаат қилади. Улар томонидан тиббий ёрдам олишнинг даражасига мувофиқ тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларига йўлланма берилади.
Имтиёзли тоифага кирадиган беморларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий-танлов комиссиясининг хулосаси асосида бериладиган ордер расмийлаштирилади.
Таъкидланганидек, ўз соғлиғига бепарво бўлмаган фуқаролар қуйи босқичларда тиббий кўриклардан ўтиб, тўғридан-тўғри (ордерсиз) ихтисослаштирилган муассасаларга мурожаат қилган тақдирда, марказ тартибли мижозларни рағбатлантириш чорларини кўриши мақсадга мувофиқ. Яъни, беморнинг аҳволига қараб, унинг навбатини тезлаштирилиши ёки тўловни амалга оширишида имтиёзлар жорий этиш тартибини ўйлаб кўришнинг вақти ҳам келди.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур масалалар бўйича мутахассислари бугунги ҳолат ва олдинда турган вазифалар юзасидан батафсил маълумот бердилар.
Муҳими, дейилди тадбирда, ордер ҳар кимга ҳам эмас, балки, айнан эҳтиёжманд фуқарога ажратилишига эришиш, бунда даволаниш учун ордер харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланиши ва унинг ижросини жамоатчилик асосида назоратга олишга эришиш. Ордер ажратишни бир идора тасарруфидан чиқариш, барча фуқаролар очиқлик тамойили асосида йўлланмаларнинг ажратилишини кузатиб боришларини таъминлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилди. Бу жараёнга халқ вакиллари ҳам жалб этилади, улар муаммога бефарқ бўлмайди.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025