Ўзбекистон | 10:56 / 24.02.2020
25567
2 дақиқада ўқилади

Яна бир хусусий бандлик агентлигидаги фирибгарликлар фош этилди 

"INTERNATIONAL JOB ORGANIZATION" хусусий бандлик агентлигидаги фирибгарликлар фош этилди 

Фото: International Job Organization

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маҳкама хабарига кўра, унда “INTERNATIONAL JOB ORGANIZATION xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқалар 2019 йил давомида фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, Дания ва Швейцария давлатларига ишга юбориш важи билан уларнинг ҳар биридан (61 нафар) 45 млн. сўмдан жами 2,6 млрд. сўмни жамиятнинг банк ҳисоб рақамига ўтказдириб, уларни ишга юбормасдан, фуқароларнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, жамиятга алоқадор шахслар 2019 йилнинг июль ойида Корея Республикасига ишга юбориш важи билан 4 нафар фуқаронинг 16 500 АҚШ доллари ҳамда 125 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “INTERNATIONAL JOB ORGANIZATION xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Мавзуга оид