08:22 / 25.02.2020
0
18146

Дунёдаги энг кекса эркак ҳаётдан кўз юмди

Фото: Kyodo / Reuters

Сайёрамизнинг айни вақтдаги энг кекса эркаги ҳисобланган япониялик Ватанабэ Титэцу 23 февралда 112 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 12 февралда у дунёнинг энг кекса эркаги сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилганди.

“Киодо” ахборот агентлигининг хабар беришича, 113 ёшини қаршилашига саноқли кунлар қолган қария Ниигата префектурасидаги қариялар уйида оламдан ўтган. 

Ватанабэ 1907 йил 5 мартда Японияда деҳқон оиласида дунёга келиб, 20 ёшида Тайванга кўчиб ўтган. У 18 йил ўтиб яна Японияга қайтиб келган. 

Ватанабэгача энг кекса эркак сифатида яна бир япониялик - Хоккайдо оролида яшовчи Масадзо Нонака эътироф этиб келинган. У 2019 йил 20 январда 113 ёшида вафот этганди.

Японлар анъанавий равишда сайёрамизнинг энг узоқ умр кўрувчи вакиллари рейтингида энг юқори поғоналарни эгаллаб келишади.

Гиннесс рекордлар китобига кўра, ҳозирда сайёрамизнинг энг кекса вакили ҳам 117 ёшли япониялик аёл Кане Танака ҳисобланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top