Ўзбекистон | 09:08 / 12.09.2022
4173
3 дақиқада ўқилади

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларга ҳар ойлик қўшимча тўлов тайинланади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар учун нафақалар тайинлаш, тўлаш ва қайта ҳисоблаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиблар жорий этилади:

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга проактив усул асосида ҳар ойлик қўшимча тўловни тайинлаш;
  • 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга ва ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола қонуний вакилига проактив усулда нафақаларни тайинлаш.

Бунда, нафақалар ушбу тоифа шахслар ҳеч қандай мурожаатларисиз ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида тайинланади.

Қуйидагилар:

  • давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар тоифаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифа шахслар учун ҳар ойлик нафақаларни олиш учун мурожаат қилиш тартиби, ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифа шахслар учун ҳар ойлик нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш ва тўловини тиклаш тартибини назарда тутувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлашда Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали биргина сўровномани тўлдирган ҳолда нафақа тайинлашни назарда тутувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш маъмурий регламенти;
  • 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола ва ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола қонуний вакилига бирор-бир турдаги мурожаатини талаб этмасдан вазирлик ва идоралар ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан проактив усулда нафақалар тайинлашни назарда тутувчи 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга ва ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола қонуний вакилига проактив усулда нафақалар тайинлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш маъмурий регламенти;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслардан бирор-бир турдаги мурожаат талаб этмасдан вазирлик ва идоралар ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан проактив усулда қўшимча тўловни тайинлашни назарда тутувчи ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга проактив усулда қўшимча тўловни тайинлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланади ва 2022 йил 1 октябрдан кучга киради.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид