Тергов департаментида янги тайинловлар амалга оширилди
Тергов департаменти аппаратида учта янги тайинлов содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти аппаратида янги тайинловлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бўлими бошлиғининг ўринбосари Отабек Валижонович Хўжаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Шунингдек, вазирнинг буйруғи билан Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Рустам Баҳодирович Бозоров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти суриштирув ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тергов департаменти суриштирув ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Собирзода Собир ўғли Орипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бундан олдин, Сурхондарё ва Фарғонада ППХга янги бошлиқлар тайинланганди.