Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, бош вазир кортежи пойтахт Хартум орқали ўтаётганда автомобил кўприги остида қўйилган автомобилдаги қўлбола портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. 

Воқеа оқибатида Ҳамдукга зиён етмаган. У хавфсиз жойга етказилган. 

Таъкидланишича, бош вазирга ҳамроҳлик қилга одамлардан бири енгил жароҳат олган. Шунингдек, кортеждаги иккита автомобилга кичик зарар етган.  

Фото: Al Arabiya

Ҳамдук мамлакатда ҳарбий тўнтарув амалга оширилиб, мамлакатни 30 йил бошқарган Умар ал-Башир ҳокимиятдан четлатилгандан бир неча ой ўтиб, 2019 йил августдан Судан ҳукуматига бошчилик қила бошлаган.

Айни вақтда мамлакатни ҳарбийлар бошқармоқда ва таъкидланишича, улар ҳокимиятни фуқаролик шахсларига беришга шошилишмаяпти.