Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл қурилиши соҳасидаги энг устувор лойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш, автомобиль йўллари ҳолатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, лойиҳалар қуйидаги мезонларга кўра танлаб олинади:
автомобиль йўлларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ бўлиши;
иқтисодиётнинг барқарор, жадал ривожланиши ва рақобатбардошлиги, республиканинг мудофаа қобилияти ва иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашга, аҳоли турмуши даражасини оширишга имкон яратиши, давлат инвестциия сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттириши;
халқаро, транзит, ҳудудлараро ва ҳудудлар ичида автомобиль ташувлари, республиканинг шарқий, жанубий ва шимоли-ғарбий минтақалари ўртасидаги алоқани, шаҳарлар, шаҳар шаҳарчалари ва йирик қишлоқ аҳоли пунктларини айланиб ўтиш муқобил йўлларини таъминлаши;
автотранспорт хизматлари сифатини ошириш, жамиятнинг транспорт воситаларига боғлиқ бўлган умумий харажатларини камайтириш, соҳанинг инновацияли, ижтимоий ва экологик мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши;
республиканинг транспорт ва логистика салоҳиятини ривожлантириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқаро транспорт йўлакларига уйғунлашиш, мавжуд табиий, минерал хом-ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга имкон яратиши;
йўл ҳаракати хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш, автомобиль йўллари тармоғининг ўтказиш қобилиятини ошириш, транспорт оқимларини бошқаришнинг замонавий интеллектуал тизимларини татбиқ қилиш ва қўллаш;
халқаро молия институтлари ва молия ташкилотлари, донорлар ва лойиҳаларни молиялаштиришнинг бошқа муқобил манбаларини жалб қилиш учун жозибали бўлиш, шунингдек давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш;
йўл индустрияси моддий-техник базасини башорат қилинаётган йўл ишлари ҳажмларига мутаносиб равишда модернизациялашни таъминлаш;
лойиҳалар иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва рентабеллигини юзаки ўрганиш, иқтисодий ночор лойиҳаларга ташаббус қилиш ҳолатларини бартараф этиш.
Лойиҳаларни баҳолашнинг асосий шартлари:
йўл соҳасини ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш, инновация тизимини алгоритмдан фойдаланиб тармоқли моделлаштириш, кўп мезонли таҳлил, иқтисодий ва молиявий баҳолаш усуллари орқали ривожлантириш;















