Ўзбекистон | 13:51 / 15.03.2020
78730
1 дақиқада ўқилади

Манба: Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча боғчалар вақтинча ёпилади

Ўзбекистондаги барча боғчалар коронавирус туфайли карантинга олинади. 

16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасалари коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида карантинга ёпилади. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Мактабгача таълим вазирлигидаги манбаси маълум қилди.

Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.

Айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бошланиши кутилмоқда. Брифингда Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан қўлланадиган чоралар ҳақида эълон қилиниши мумкин.

  • Март ойи бошида Ўзбекистондаги барча боғчаларда коронавирусга қарши назорат тадбирлари кучайтирилганди.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид