Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинди
Энди Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўн йилда камида бир марта мажбурий равишда рўйхатга олинади
Фото: KUN.UZ
2020 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонуннинг мақсади аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ҳар ўн йилда камида бир марта рўйхатга олинади. Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга кўмаклашиши, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш жараёнида иштирок этиши, шунингдек бу жараёнларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин.
Қонун расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Мавзуга оид
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади
10:15 / 08.12.2025
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади
15:46 / 06.12.2025