Карантин даврида болаларнинг ота-оналари меҳнат таътилига чиқишга ҳақли — Вазирлик
Маълум қилинишича, фарзанди мактабгача таълим муассаси тарбияланувчи ёхуд бошланғич синф ўқувчиси бўлган, ишлайдиган она ёки отага иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили (Меҳнат кодекси 133-модда) таътиллар жадвалидан қатъий назар берилади.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 16 мартдан республикадаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилингани муносабати билан боғча болалар ва бошланғич синф ўқувчилари ота-оналарига таътил берилиши тартиблари бўйича изоҳ берди.
Ота-оналар карантин сабаб мактабгача таълим муассасасига бора олмаётган, белгиланган муддатдан вақтли таътилга чиққан ўқувчи-фарзандларига қаровни амалга ошириш уларнинг меҳнат муносабатларига қай тарзда таъсир ўтказиши, бунда уларга имтиёзлар бериш-берилмаслиги билан қизиққан.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юзага келаётган ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Фарзанди мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчи ёхуд бошланғич синф ўқувчиси бўлган, ишлайдиган она ёки отага иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили (Меҳнат кодекси 133-модда) таътиллар жадвалидан қатъий назар берилади.
Агар ходим йиллик меҳнат таътилидан аввал фойдаланган бўлса ёки карантин тадбирлари ўтказилаётган даврда йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш истагини билдирмаса, ёки биринчи иш йилида йиллик меҳнат таътилини олиш учун зарур бўлган иш стажи (олти ойдан кам бўлмаган меҳнат фаолияти)га эга бўлмаса, (Меҳнат кодекси 143,144-модда) иш берувчи томонидан ходимларга уларнинг розилиги билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади (Меҳнат кодекси 150-модда) ёки улар иш вақти тўлиқ бўлмаган (Меҳнат кодекси 119-модда) ишга ўтказилади. Бунда ишланган иш вақтига мутаносиб равишда иш ҳақи тўланади.
Шунингдек карантин тадбирлари даврида иш берувчи ходим (айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар, сурункали касалликларга чалинган шахслар)ни уларнинг розилиги билан масофавий (дистанцион) меҳнат ва касаначилик асосидаги меҳнатга ўтказиши мумкин.
Бунда ходим томонидан масофавий меҳнат доимий иш жойидан ташқарида, техник воситалар (компьютер, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетга уланиш ва ҳ.к.) мавжуд бўлган тақдирда электрон ҳужжатлар алмашинувидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади. Касаначилик асосидаги меҳнат эса қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг масофавий таълим жараёнига жалб этилган ходимлар, шунингдек, карантин чоралари даврида таълим ташкилотларининг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ходимларнинг иш ҳақи сақланиб қолинади.
Таълим муассасаларининг бошқа ходимларига меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда йиллик меҳнат таътили ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил берилади, ёки иш вақти тўлиқ бўлмаган ишга ўтказилади.
Юқоридаги ҳолатларнинг бари иш берувчи ҳамда ходимнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2023
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
17:00 / 10.01.2023
Ҳокимлар ва сектор раҳбарларига таътил. Ким қаерда дам олади?
10:39 / 03.11.2022