Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаримани ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар 30 фоиз имтиёзга эга бўлади
Ҳуқуқбузар ўн беш кун ичида жариманинг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўласа у жариманинг қолган қисмини тўламайди.
Шу йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини белгиловчи 332-1-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Бироқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмайди.
Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026