2020–2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати $29,09 млн.ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг улуши эквивалентда $5,97 млн.ни, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги эквивалентда $4,41 млн.ни ташкил этади, деб ёзмоқда Norma.
 
7 млн Кувайт динори миқдорида, яъни $23,1 млн эквивалентидаги КАИРФ заёми 4 йиллик имтиёзли давр билан 26 йил муддатга берилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги заём мақсадли сарфланиши ва лойиҳа самарали амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агент, O'zmedimpeks ДУК эса тузиладиган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш ва заёмни қайтариш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
 
Бир ой муддатда 5 кишидан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани амалга оширишга ёрдам кўрсатувчи консалтинг ташкилотини танлаб олиш ва тиббий жиҳозлар ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил этади. 
 
Ҳужжат 7.03.2020 йилдан кучга кирди.