Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новосибирскдан Ўзбекистонга чартер рейс 21 мартда амалга оширилади
Фуқаролар қайтиб келганидан кейин 14 кунлик карантинга жойлаштирилади
Новосибирск шаҳридан Ўзбекистонга чартер рейс 21 мартда амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Новосибирск шаҳридан (Россия) қўшимча авиарейс ташкиллаштириш масаласини ҳал қилди.
Чартер самолётнинг Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйича парвози 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:35га, қўниши эса Тошкент вақти билан соат 18.35га мўлжалланган.
Билдирилишича, қўшимча авиарейсларни ташкиллаштириш давом этмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келганидан кейин республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
22:05 / 24.04.2026
Россиянинг Новосибирск шаҳридан ўзбекистонлик 7 нафар бола ватанга қайтарилди
12:33 / 21.03.2026
Сибирда қорамоллар сўйилиши: ҳокимият сўнгги рейд ҳақида маълум қилди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
15:22 / 18.02.2026