Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
2020 йил 18 март куни Қумқўрғон туманининг “Элабод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1537-километрида, Шўрчи-Қумқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “Жозиба” маҳалласида яшовчи Н.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан йўлни чапдан ўнгга кесиб ўтаётган пиёда, Қизириқ туманида яшаган Н.П.ни туртиб юборган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада Н.П. суд-тиббий экспертизасининг 2020 йилнинг 19 март кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 19 март куни туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:44
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026