Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нуриддин Холиқназаров: «Мўмин-мусулмон, оила раҳбарининг вазифаси оила даврасида ўтириш»
Халқаро пресс-клубда коронавирусга қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда сўзга чиққан Тошкент шаҳри бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров карантин вақтида ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида аҳамият қаратилиши керак бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди.
«Тан олиш керакки, оиладан узоқлашиб қолгандик. Эрта билан чиқиб кетиб, кечқурун қайтиб келиб. Кўпчилик фарзандлари, аёли нима иш қилаётганидан бехабар. Аллоҳнинг синови туфайли биз бугун жамландик. Аслида мўмин-мусулмон, бир оила раҳбарининг вазифаси оила даврасида ўтириш», деди Тошкент шаҳрининг бош имом хатиби.
Нуриддин Ҳолиқназаров карантинда уйда ўтирган оталарга эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатни айтди.
«Биринчи навбатда, ўзлигимизни ўргатайлик. Вирус бўлганидан кейин қўлни ювишни ўргатяпмиз. Ўн тўрт асрдан бери бу борку? Беш маҳал қўлни ювиш динимизда борку?
Таҳоратда пайғамбаримиз амал қилган бармоқлар орасида таҳлил қилиш суннати бор. Қўли билан бармоқларининг орасига сув киргизиш. Ҳозир мутахассислар айни пайғамбаримиз суннатларини ўргатишяпти», дейди Нуриддин Холиқназаров.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026