Телеканал маъмуриятининг Kun.uz'га маълум қилишича, 1998 йилда саҳналаштирилган 20 сериядан иборат «Шайтанат» сериали якунида унинг мантиқий давоми, яъни 21 қисми ҳам эфирга узатилиши мумкин. 

«Шайтанат» сериали илк марта 1999 йил 15 февраль куни телеканал эфирига узатилганди. Аммо у кейинроқ норасмий тақиққа учради ҳамда деярли 15 йил давомида зангори экранда кўрсатилмади.

Фильм ижодкорлари бунга расман изоҳ бермаган, шунингдек ЎзМТРК ҳам муносабат билдирмаган.