Спорт | 17:38 / 24.03.2020
22258
2 дақиқада ўқилади

Токио Олимпиадаси қолдирилди

Шу йилнинг 24 июлида бошланиши керак бўлган Токио Олимпиадаси ташкилотчилари коронавирус пандемияси туфайли турнирни бир йилга кечиктириш таклифи билан чиққан. Мезбонлар Халқаро олимпия қўмитасига шу бўйича таклиф билан чиққан ва бу таклиф қўллаб-қувватланган.

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, Халқаро олимпия қўмитаси унинг Олимпиадани қолдириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлаган. У Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини коронавирус устидан қозонилган ғалаба рамзи сифатида ўтказишини қўшимча қилган.

«Мен ўйинларни бир йил кейин ўтказишни таклиф қилдим ва президент [ХОҚ] Бах 100 фоиз қўшилди», деган у.

«Бу спортчиларга яхшироқ шароитларда куч синашиш шароитларини яратиб беради ва ўйинларни томоша қилиш мухлислар учун ҳам хавфсиз бўлади», деган японлар бош вазири.

Бунгача қатор давлатлар, жумладан, Канада ва Австралия Олимпиада ўз вақтида ўтказиладиган бўлса, ўз спортчиларини юбормаслигини маълум қилганди.

BBC мухбири Алекс Кэпстикнинг қайд этишича, Олимпия ўйинлари тарихда илк бор қолдирилмоқда. Бунгача Олимпиада уруш туфайли бекор қилинган, аммо турнир кейинга қолдирилиши кузатилмаганди.

  • Токиода Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилиши режалаштирилганди.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид