09:50 / 26.03.2020
192546

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида эпимаркази Тожикистонда жойлашган зилзила кучи сезилди. Тошкентда ер силкиниши кучи 4 баллга тенг бўлди.

Фото: TASS/Sutanta Aditya

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан 09:44да Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида ер силкиниши содир бўлди. 

Координаталар 40,74 градус шимолий кенглик, 70,5 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 122,51 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 123 км, 4 балл.
Наманган : 103 км, 4 балл.
Андижон : 155 км, 3 балл.
Фарғона : 115 км, 4 балл.
Гулистон : 147 км, 4 балл.
Жиззах : 235 км, 3 балл.
Самарқанд : 324 км, 2 балл.
Бухоро : 526 км, 2 балл.
Термиз : 480 км, 2 балл.
Қарши : 453 км, 2 балл.
Навоий : 440 км, 2 балл.

Top