Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков инфекция юқтирган 7 нафар беморнинг аҳволи оғир эканини қайд этди. 

«Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этяпти. Беморларнинг аксарияти Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволаш муолажаларини оляпти. Бошқа вилоятлардан келган беморларимиз ва улар билан мулоқотда бўлганлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида қолмоқда», - деган у.

Таъкидланишича, ҳозирги ҳолатда беморларнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи мутахассислар томонидан оғир, деб баҳоланмоқда.