Қибрай туманидаги чорва моллари бозорининг ишлашда давом этиши карантинга зид эмасми?
Бугун, 28 март куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков бозорларнинг карантин чораларига риоя этмай, ишлашда давом этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Нурмат Отабеков Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги чорва моллари бозори бугунги кунга санитария қоидаларига зид равишда фаолиятини давом эттираётгани бўйича қуйидаги фикрларни билдирди.
“Республикада ташкил этилган комиссиянинг баённомаси асосида белгиланган ҳар бир махсус карантин тадбири ҳамма учун мажбурий. Бажаришдан бош тортишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агар шундай ҳолат қайд этиладиган бўлса, уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан чора кўрилади”, - деди Нурмат Отабеков.
Матбуот анжуманида карантин пайтида ветеринария шифохоналари ишламаса, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтига кириб, мурожаат қилиш мумкинлиги айтилди.
Бундан ташқари, Нурмат Отабеков божхона соҳасида кўрилган чоралар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
“Ўзбекистонга юк олиб кириш билан боғлиқ амалиётлар давом этяпти. Шундай экан, божхонада хизмат қилаётган ҳар бир ходимга шароитлар яратилган. Биламизки, юк ва товарларда вирус узоқ вақт сақланмайди у 3-4 соатгача яшаши мумкин. Олиб кирилаётган маҳсулотларда вирус бўлиши эҳтимоли жуда кам. Юкларни қабул қилиш билан шуғулланадиган божхона ходимлари учун тегишли ҳимоя имкониятлари ишга солинган” дея маълумот берди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари.
Мавзуга оид
16:01 / 28.10.2024
Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилмоқда
13:37 / 01.10.2024
Тошкент вилоятида “Жигули” ёниб кетди
11:30 / 01.10.2024
Аграр университет ҳудудидаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17:40 / 23.09.2024