Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан, бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.
Ушбу чеклов чоралари доирасида 30 март соат 00:01дан 20 апрель соат 00:01га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.















