Коронавирус дунёнинг катта қисмини эгаллаб бўлди. Унинг тарқалишини камайтириш мақсадида одамлардан кўчаларда тўпланмаслик ва транспортдан фойдаланишни чеклаш сўраляпти. Айрим давлатлар уйда қолиш ҳақида махсус қарорлар ҳам чиқаришди. Ташкилотлар эса вирусга қарши курашда ёрдам бериш учун ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Спорт лигалари мавсумларни ортга суришди. Музейлар, боғлар ва бошқа машҳур жойлар ўз фаолиятини тўхтатди. Мактаблар ёпилди. Компаниялар ходимлари уйдан туриб ишлашмоқда.
CNN коронавирус таъсири остидаги дунё акс этган суратларни тақдим этди. Буларнинг бари ортида эса тушкун бўшлиқ намоён бўляпти.
Корт Мадерадаги The Village савдо марказидаги автомобил тўхташ жойлари деярли бўш, 17 март, Калифорния.
Папа Франциск Ватикандаги кимсасиз Муқаддас Петр майдонига ўз дуосини йўлламоқда. 27 март.
Фото: Густаво Гарелло / AP
Alianza Lima ва Racing Club Буэнос-Айресдаги бўш стадионда профессионал футбол ўйинини ўтказишмоқда, 12 март, Аргентина.
Фото: Bend Thissen / Picture-Alliance / DPA / Getty Images
Мусиқа стендлари Дортмунддаги Концертҳаусда томошабинларнинг бўм-бўш жойлари олдига жойлаштирилган, 12 март, Германия. Оммавий тадбирлар 15 апрелга қадар ўтказилмайди.
Фото: Алекс Вонг / Getty Images
АҚШ Капитолисидаги ротонда 12 марта сўнгги туристик гуруҳ ташрифидан кейин бўм-бўш кўринишда. Барча оммавий турлар март ойининг охирига қадар тўхтатилди.
Фото: Виктор Ж. Блю / The New York Times / Redux
15 март куни Нью-Йоркдаги Окулус транспорт ҳаби йўловчи ва туристларнинг катта қисмини йўқотди.
Фото: Эдвард Бертело / Getty Images
Париждаги ёпиқ Cafe de Flore қаҳвахонасида тартиб билан йиғиштирилган мебел, 15 март.
Фото: Патрик Смит / Getty Images
12 март куни Вашингтондаги NHL ўйинидан кейин кийиниш хонасида ҳеч ким йўқ. Кейинроқ Лига мавсум тўхтатилганини эълон қилди.
Фото: Ким Кёнг-Хун / Reuters
Ҳўкизлар жанги учун мўлжалланган арена тадбирлар тўхтатилгач кимсасиз ҳолга келди. 11 март. Жанубий Корея Чхондо провинцияси.
Ватикандаги бўм-бўш стуллар. Кейинроқ Рим Папаси Муқаддам Петр майдонида тўпланган кам сонли одамларни дуо қилиш учун ойна олдида пайдо бўлади, 8 март.
Фото: Младен Антонов / AFP / Getty Images
Мана бу аэрофотосуратда Таиланднинг Паттайя шаҳридаги Legend Siam парки акс этган, 8 март.
Фото: Adam Bettcher / Getty Images
Катта пастор Трой Доббс хизмат вақтида бўм-бўш стулларга қараб нутқ сўзламоқда, 15 март. Иден-Преридаги Грейс черкови, Миннесота штати. Черков жараённи деярли 3500 томошабинга онлайн узатган.
Фото: Саймон Доусон / Reuters
Ковент-Гардендаги ресторанда ҳеч ким йўқ, 13 март. Лондон.
Фото: Бандар Алдандани / AFP / Getty Images
Ислом динининг Маккадаги муқаддас қадамжоси Катта масжиддаги Каъба одатда одамлар билан лиқ тўлади. Бироқ 6 мартда деярли ҳеч ким йўқ эди.
Фото: Андреа Верделли / Getty Images
Йўловчи Пекин Дасин халқаро аэропортининг рўйхатга олиш ҳудудидан ўтиб боряпти.
Фото: Сиварам В./Reuters
Кочидаги кимсасиз театр, 11 март. Ҳиндистон.
Ушбу аэрофотода Уҳаннинг бўм-бўш кўчаси акс этган, 16 февраль. Хитой.
Фото: Артур Видак / NurPhoto / Getty Images
Қуддусдаги вокзал залида ҳеч ким йўқ, 11 март.
Фото: Антонио Масьелло / Getty Images
Одатда туристлар билан тўла бўладиган Рим зиёратгоҳларида ҳеч ким йўқ. 10 март.
Фото: Дэвид В. Черни / Reuters
Прагадаги Миллий театр, 10 март. Чехия ҳукумати 100 кишидан ортиқ одам иштирок этадиган барча тадбирларни ўтказишни тақиқлаган.