Прокуратура айбловига кўра, 2007-2017 йилларда мамлакатни бошқарган мулозим давлат шартномаларини тадбиркорларга бериш эвазига ўз сайлов компаниясини молиялаштириш учун улардан 7,5 млн доллар олган. Суд бу айбловларни асосли деб топди.
Айни пайтда 57 ёшли Корреа Бельгияда истиқомат қилмоқда ва бу айбловларни сиёсий тусга эга деб ҳисоблаяпти.












