Ўзбекистон | 15:28 / 09.04.2020
13296
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусни даволашда Ивермектин препарати тавсия этилмаган – Отабеков

Ўзбекистоннинг бош санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда Ивермектин препаратининг вирусни камайтириш хусусияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

Фото: KUN.UZ

«Биз Ивермектин препаратини анчадан бери биламиз. У паразитларга қарши препарат. Унинг Covid-19’ни даволашдаги самарадорлиги бўйича тадқиқотлар бор. Клиник тадқиқотларнинг жами даври якунланса ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинса, табиийки ундан [коронавирусни] даволашда фойдаланилади.

Ҳеч биримиз ўзимизни даволаш билан шуғулланмаслигимиз керак. Коронавирус билан зарарланган беморни мутахассислар – инфекционист ва вирусологлар даволаши керак», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Брифингда корхона ходимлари устки кийимларини дезинфекция қилиш бўйича тартиби бўйича маълумот берилди.

«Устки кийимлар дезинфекцияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилган, таркибида аммонийли бирикма, гуанидин ва тозаловчи эффектга эга дезинфекция воситаларини махсус усулда сепиш орқали амалга оширилади. Таркибида хлор бўлган воситалардан бу мақсадларда фойдаланилмайди», - деди Отабеков.

Мавзуга оид