Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Импорт қилинган, таркибида никотин бўлган барча маҳсулотларга акциз солиғи солинади
2020 йил 1 июндан бошлаб импорт қилинадиган, таркибида никотин бўлган маҳсулотлар учун акциз солиғининг янги ставкалари жорий этилади
Айни пайтда мамлакатга импорт қилинадиган қуйидаги тамаки маҳсулотларига (қавсда ТИФ ТН коди кўрсатилган) акциз солиғи солинади:
сигаралар, учлари кесилган сигаралар ва таркибида тамаки бўлган сигариллалар (2402 10 000 0) – 1 донаси $0,42;
таркибида қалампирмунчоқ бўлган сигареталар (2402 20 100 0) – 1000 донаси $18,2;
таркибида тамаки бўлган бошқа сигареталар (2402 20 900 0) – 1000 донаси $45.
Norma’нинг ёзишича, бироқ сўнгги пайтда акциз солиғи солинмайдиган янги позициядагиларини олиб кириш ҳоллари кўп кузатилмоқда. Масалан, илитиладиган тамаки солинадиган буюмлар ва таркибида никотин бўлган суюқлик жуда оммалашди.
Аҳолини тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатларидан ҳимоя қилиш ва улар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида 1 июндан бошлаб «импорт» акцизнинг қуйидаги ставкаларини жорий этишга қарор қилинди:
чилим учун тамаки (2403 11 000 0), чекиладиган (2403 19 100 0), чайналадиган ҳидланадиган ва сўриладиган (2403 99 100 0) – $25/кг;
илитиладиган тамаки солинадиган буюмлар: илитиладиган тамаки чўпи, илитиладиган тамакили капсула ва б. (2403 99 900 9) – $25/кг;
никотинли тамакисиз снюс (2403 99 900 9) – $10/кг;
картрижлардаги, резервуарлардаги ва электрон сигареталарда фойдаланиш учун бошқа контейнерлардаги таркибида никотин бўлган суюқлик (38 24 99 930 0, 38 24 99 960 8) – $0,045/мл.
Ҳукумат тамаки, чилим, электрон сигареталар, илитиладиган тамаки солинадиган буюмлар ва таркибида никотин бўлган маҳсулотлар айланмасини тартибга солишга доир қонун лойиҳасини уч ой муддат ичида Олий Мажлисга киритиши шарт.
Ҳужжат 7.04.2020 йилда эълон қилинган.
Мавзуга оид
15:24
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
09:30 / 27.06.2026