Маълумот берилишича: 

·        Жами 67 миллиард 163 миллион сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган; 

·        15 апрель кунининг ўзида 1 миллиард 300 миллион сўмга яқин маблағ тушган;

·        АҚШ долларидаги ҳисоб рақамда 45 363 доллар мавжуд; 

·        Eвродаги ҳисоб рақамда 10 000 евро мавжуд. 

Харажатлар: 

·        Жами 6 миллиард 600 миллион сўмдан кўпроқ; 

·        Апрель ойида 2 миллиард 830 миллион сўмдан ортиқроқ;

·        15 апрель санасида 311 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди. 

Албатта, маблағлар айнан нималарга сарфланмоқда деган савол ҳам туғилади. Пуллар қуйидаги мақсадларга йўналтирилмоқда: 

·        зарур дори воситалари учун; 

·        керакли тиббиёт асбоб-ускуналари учун;

·        Президентнинг 2020 йил 26 мартдаги қарорига мувофиқ, Вирусология илмий-текшириш институти ходимларини махсус қўшимча рағбатлантириш учун; 

·        CОVID-19 га қарши курашиш мақсадида тиббиёт ходимлари учун зарур қўлланмалар тайёрлаш учун.

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамлари:

·        20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларида)

·        20 212 978 0001 0173 4001 (Еврода)

·        86 00 33 299 742 5800 - Uzcard (сўмда)