Жамият | 11:05 / 18.04.2020
5167
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада низоли ер майдонини ҳал қилиб беришга ваъда берган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Фарғона шаҳрида М.А. таниши Қ.С.га Улуғвор кўчасида жойлашган бувиси Н.З.га тегишли низоли ер майдони юзасидан Олий судда кўрилаётган ишни уни фойдасига ҳал қилиб беришини айтган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, бу шахс уни алдаб, 2 800 АҚШ долларини фирибгарлик билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид