Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси хизмат сафари билан Беларусда бўлди.
“Минск автомобил заводи” раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда корхонадаги мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш, мазкур йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ишга қабул қилиш жараёнларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар корхона эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Сафар доирасида мазкур корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди.
Ташриф якунида Ўзбекистон ва Беларус ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, фуқароларни хавфсиз, қонуний ва муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлаш юзасидан ўзаро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.







