Жаҳон | 06:50 / 19.04.2020
10273
1 дақиқада ўқилади

2 ой денгизда сарсон бўлган юзлаб роҳингя қочқинлари қутқарилди

Бангладешни қайиқларда тарк этган 400 га яқин роҳингя қочқинлари денгизда қутқарилди. Бангладеш соҳил қўриқлаш хизматига кўра, саёҳат давомида 32 киши халок бўлган.

Феврал ойи ўрталарида, асосан, аёллар ва болалардан иборат йирик гуруҳ балиқчилик кемасида Бенгал бўғозини тарк этган. Бу ҳақда Бангладеш соҳил қўриқлаш хизмати расмий вакили Ҳамид Ислом CNN телеканалига маълум қилган. Уларнинг мақсади Малайзияга етиб олиш бўлган, бироқ муваффақиятсиз саёҳатдан сўнг, ортга қайтган. 

Камида 32 киши ҳаётдан кўз юмган ва уларнинг жасадлари денгизга ташлаб юборилган. Қутқарилганлар ушбу ҳолатни тасдиқлашган. Ўлимга турли ҳодисалар сабаб бўлган. Айримлар таом етарли бўлмаганлигидан, бошқалар турли хил касалликлар боис, ҳаётдан кўз юмган. 

Мавзуга оид