Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода Миллий гвардия ходимлари қулаган том остида қолиб кетган икки нафар бола ва аёл кишини қутқарди
Бухорода фуқаронинг яқинлари ва фарзандлари қулаган том қисмлари остида қолиб кетган.
Фото: Миллий гвардия
Жорий йилнинг 4 май куни Бухоро вилояти Олот туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Халқобод маҳалласи А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Э.Ў. хонадонининг том қисмидан ёмғир суви ўтиб, оқибатда уйнинг тепа қисми қулаб тушган.
Миллий гвардия хабарига кўра, фуқаронинг яқинлари ва фарзандлари қулаган том қисмлари остида қолиб кетган.

Билдирилишича, шу ҳудудда хизмат олиб бораёган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳушёрлиги ва саъй-ҳаракатлари натижасида бино вайронаси остида қолган Э.Ў.нинг онаси Қ.Т., фарзандлари - 5 ёшли ўғли О.Б. ва 3 ёшли қизи О.Б. қутқариб олиниб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мавзуга оид
12:01
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
15:23 / 28.01.2026
Миллий гвардия қўмондони ўзгарди
21:50 / 06.12.2025
Бухорода дорихона мудирининг уйидан қарийб 335 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди
12:50 / 29.11.2025