Азиз абитуриентлар ва ота-оналар!
Сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, Тошкентдаги Турин Политехника университетига 2020/2021 ўқув йили учун қабул бошланди.
Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзавтосаноат”, Италиянинг Турин Политехника университети ҳамда бошқа манфаатдор бизнес-ассоциациялар ҳамкорлигида ташкил этилган.
https://ok.ru/videoembed/1485856901823
Таълим жараёни Италиянинг Турин политехника университети томонидан қабул қилинган таълим дастурларига, олий таълимнинг халқаро сифатига мос келувчи талабларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ олиб борилади. Университет ўз олдига қўйган асосий вазифалардан бири – ишлаб чиқариш ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ҳамда қуришга ихтисослашган ташкилот ва корхоналар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб беришдир. Университет талабалари ҳамда профессор- ўқитувчилари бир неча йиллардан бери халқаро ташкилотларнинг турли дастурларида фаол иштирок этиб, ҳар йили Италия, Германия, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларга алмашинув дастури орқали бориб ўз малакаларини ошириб қайтмокдалар. Бундан ташқари, талабалар Европанинг дунёга танилган йирик корxона ва ташкилотларида амалиёт ўтамоқдалар.

Абитуриентларни қабул қилиш ва университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш жараёни Италиянинг Турин Политехника университети томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шошилинг! Дунё бўйлаб 120 дан ортиқ давлатлар тан олган дипломга эга бўлинг! Битирувчиларга Италиянинг Турин политехника университети дипломи берилади ва ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган қонунчилик нормаларига мос келадиган олий таълим ҳақидаги ҳужжат сифатида тан олинади.


Кириш имтиҳонларида юқори балл олган абитуриентлар ўрнатилган имтиёз асосида иккинчи курсдан қабул қилиниш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун абитуриент етарли тил кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Абитуриент бу имкониятни рад этиши ва таълимни биринчи курсдан давом эттириши мумкин.


















