Дунёдаги энг йирик давлат жамғармаси ҳисобланувчи ва триллион доллардан кўпроқни ташкил қилувчи Норвегия Пенсия жамғармаси тарихда илк бор ўз активларини сотади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди

Норвегия ҳукумати давлатнинг эҳтиёжлари у дивиденд ва фоизлардан оладиган суммадан ошиб кетгани сабабли шундай чорага бормоқда.

Норвегия марказий банки раҳбари Ойстен Олсеннинг таъкидлашича, жамғарма ўз активларини сотиш ҳуқуқига эга. У биринчи навбатда облигациялардан халос бўлишга уриниши тахмин қилинмоқда.

Айни вақтда Норвегия бюджети тақчиллиги 20 млрд долларга баҳоланмоқда. 

1990 йилда ташкил этилган жамғарма нефтдан олинадиган ошиқча даромадлардан шакллантирилади.

Жамғармада ҳар бир норвегиялик ҳисобида 190 минг доллардан сақланади. Унга дунёдаги барча акцияларнинг 1,5 фоизга яқини тегишли ҳисобланади. Жамғарма апрелда бозорлар қулагани сабабли 113 млрд доллар зарар кўрган.