Хабар берилишича, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан «UzAutoMotors» АЖнинг бошқарма бошлиқлари ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда «U-C» қўшма корхонаси АЖ қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю., корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 31 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни тумандаги «UzAutoMotors» АЖга турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига, 42 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қувасой шаҳар Ободонлаштириш бошқармасидаги талон-торожликлар фош этилди
Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қувасой шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари «SH-T.» МЧЖ раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Хусусан, ушбу мансабдорлар тумандаги Қўчқорчи, Намуна, Лашкар ҳамда Дўстлик МФЙлардаги кўчаларни ёритиш учун 60 дона металл устун ва уларга тунги чироқларни ўрнатиш бўйича аслида ўтказилмаган танловда «SH-T.» МЧЖ ғолиб бўлгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузишган.
Шунингдек, юқоридаги кўчаларда 75,5 млн сўмлик металл устун ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган бўлса-да, ишлар тўлиқ бажарилгани ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, жамият ҳисоб рақамига 278 млн сўмни ўтказиб, 202,4 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштиришган.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари ҳамда «SH-T.» МЧЖ раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда ижтимоий уй коменданти 1 хонали хонадон учун 4 минг доллар олган вақтида ушланди
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ётоқхонаси ўрнида ташкил қилинган ижтимоий уй коменданти Л.Б. фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни алдаб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур коллеж ётоқхонасидан бир хонали хонадонни олиб бериш эвазига







