Вирусли дунёда хавфсиз ва қулай яшаш учун турли воситалар ишлаб чиқилмоқда.

Ниқоблар ноқулайлик туғдирмаслиги учун восита

Фото: Twitter
Фото: Twitter

Соатлаб тиббий ниқобда юриш тиббиёт ходимлари учун ноқулайликлар туғдириши, хусусан, қулоқ терисининг қийилишига сабаб бўлиши табиий. Канадалик скаут Куинн Рони бу ноқулайликнинг соддагина ечимини топди. Ниқоб тутқичларини қулоқда эмас, бошнинг орқа қисмида тутиб турувчи содда мосламани 3D принтерда ишлаб чиқди ва ўз шаҳарчасидаги шифохоналарга бепул тарқатди.

Куиннинг оиласи мослама моделини интернетга жойлаштирган, кўнгиллилар уни 3D принтерда чиқариб, тиббиёт ходимларига ёрдам бериши мумкин.

Вирусдан ҳимояловчи ниқоб

Фото: virustaticshield.com

Британиялик биохимик олимлар вирусдан ҳимоя қопламасига эга ниқоблар устида 10 йил давомида иш олиб боришган. Коронавирус пандемияси эса бу жараённи тезлаштирди.

Virustatic Shield ниқоблари бошқа ниқобларидан фарқли равишда микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи махсус қопламага эга. У коронавирусдан ҳам ҳимоялаши айтилмоқда.

Ниқоб юз контурларига бир текисда кийилади, вирус юқиши хавфи бўлган аъзолар – оғиз, қулоқ, бурун соҳасини қамраб олади. Енгил матодан тайёрланган бўлгани учун узоқ вақт тақиб юришда ноқулайлик туғдирмайди, нафас олишга халал бермайди. Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган, ювиб ишлатиш мумкин.

Қўл ёрдамисиз эшикни очиш учун мослама

Фото: Steve Brooks/DDB Ltd

Коронавирус металл юзада 3 кунгача яшай олиши ҳақидаги факт эшик тутқичларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш кераклигини кўрсатади.