Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади
1 августдан бошлаб тракторлар, 10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари, енгил автомобиллар ва юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий телеграм-каналида хабар қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.
Autostrada сайтининг ёзишича, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
19:25 / 29.04.2026
Автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланди
20:26 / 10.01.2026
Тамаки маҳсулотларини Қирғизистондан Ўзбекистонга ариқ орқали олиб ўтаётган шахс ушланди
20:20 / 15.11.2025
Ўзбекистоннинг 24 та транспорт-логистика маркази қуруқлик портлари мақомини олди
12:24 / 08.08.2025