Жамият | 17:00 / 05.06.2020
4328
2 дақиқада ўқилади

«Асака» банк: Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманларида 800та янги иш ўринлари яратилади

«Асака» банк томонидан Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қўшимча иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш мақсадида 18та янги лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган. Лойиҳалар қиймати қарийб 152 миллиард сўм бўлиб, уларнинг ишга тушиши натижасида 800та янги иш ўринлари яратилади.

Қисқа муддатда фойдаланишга топшириш мўлжалланган лойиҳалардан бири мактабгача таълим масканлари бўлиб, Мирзаобод туманида 2та, Оқолтин ва Сардоба туманларида 1тадан мактабгача таълим маскани очиш кўзда тутилган. 

Мирзаобод туманида «Finiba tex» тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасининг иш бошлаши натижасида 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланади. Мазкур туманда шунингдек, «Mirzaobod Limonchilik klasteri»ни ҳам шу йилнинг ўзида ишга тушириш назарда тутилган ва ташкил этиладиган иссиқхонада қулупнай, лимон етиштириш йўлга қўйилади. Натижада маҳаллий бозорга сархил мевалар етказиб бериш билан бирга ушбу маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилади. Асосийси яна 300 кишининг доимий иш ўрнига эга бўлишига эришилади.

Бундан ташқари, «Асака» томонидан талафот кўрган учта ҳудудда қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш сингари соҳаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилиши белгилаб олинган.

«Асака» банк – молиявий бозорда сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

«Асака» банк Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид