Paynet ва Асака Банк стратегик меморандум имзолади
Paynet тўлов тизими ва Асака Банк кенг фойдаланувчилар доираси учун рақамли хизматлар ва банк маҳсулотларини ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик тўғрисида стратегик меморандум тузди.

Фото: Асака Банк
Ушбу шериклик технологик ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш, бизнесни рақамли трансформация қилиш, шунингдек, молиявий ва тўлов воситалари турларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, бу фойдаланувчиларга молиявий хизматлардан фойдаланишнинг янги қулай ва самарали усулларини таклиф этиш имконини беради.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади: инновацион маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Бундан ташқари, компаниялар тажриба алмашиш, ўқув тадбирларини ўтказиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, шунингдек, мижозлар эҳтиёжларини ўрганиш ва қондиришга қаратилган қўшма маркетинг тадқиқотлари ва лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди.
Шунингдек, ҳар икки томон мижозларини янги маҳсулот ва хизматлар ҳақида ўзаро хабардор қилиш, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш сценарийларини яратиш бўйича келишувларга эришилди.
Барқарор ривожланиш ва экологик масъулиятли ечимлар учун кучларни бирлаштириш орқали ҳар икки томоннинг фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган молиявий-иқтисодий ва технологик маълумотларни фаол алмашишга қарор қилинди.
Меморандум, шунингдек, компаниялар жамоалари ўртасида доимий мулоқот, ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа қўшма ташаббусларни амалга оширишни назарда тутади.
"Асака Банк билан ҳамкорлик бу – тўлов ечимлари, банк маҳсулотлари ва рақамли технологияларни мижоз учун қулай, хавфсиз ва фойдали хизматга бирлаштирадиган янги авлод экотизимини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир," — деди Paynet бош директори ўринбосари Комилов Музаффар.
"Стратегик ҳамкорлик доирасида биз нафақат технологик интеграцияни, балки бозорни биргаликда ривожлантириш, молиявий саводхонликни ошириш ва сифатли банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни ҳам мақсад қилганмиз," — дея қўшимча қилди Асака Банк раиси К.А.Туляганов.
Меморандум қоидаларини амалга ошириш мамлакат финтеч бозорини ривожлантиришга туртки бериши ва иккала компаниянинг Ўзбекистонда рақамли трансформация етакчилари сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
-
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Жаҳон | 16:43
-
«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
Жаҳон | 16:26
-
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

15:30 / 29.04.2025
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди

17:00 / 21.03.2025
Paynet: 2024 йил якунлари ва жорий йил режалари ҳақида

16:19 / 13.01.2025
Humo тўлов тизими 65 млн долларга сотилди

10:00 / 21.11.2024