Беларусь президенти янги ҳукумат таркибига кирмайдиган барча сиёсатчилар “ишсиз қолмаслигини” айтган.
“Яна бир бор таъкидламоқчиман: бугун янги ҳукуматга кирмаганлар, ишсиз қолмайди, улар душман эмас”, деб айтган Лукашенко.
Беларусь раҳбари президент сайловларигача янги ҳукуматни шакллантирмоқчилигини 25 май куни маълум қилган. У кейинроқ президент сайловлари арафасида ва у ўтказиладиган кунда мамлакатда “майданлар” бўлишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтган.
Беларусда навбатдаги президент сайловлари 9 августда ўтиши белгиланган.








