Саммит Британия бош вазири Борис Жонсон ташаббуси билан ўтди. Тадбирда 25 та давлат раҳбарлари ва бош вазирлари, 50 дан кўпроқ юқори мартабали расмий шахслар, йирик компаниялар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.
“Мана барчамиз кутган сумма: биз кейинги 5 йил давомида Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс учун фантастик сумма - 8,8 млрд доллар йиғдик”, деб айтган Британия бош вазири.
Саммит 4 июнда GAVI ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан чақиртирилди. Дастлаб альянс учун 7,4 млрд доллар тўплаш мақсад қилинганди.
GAVI ночор давлатларда болалар вакцинацияси имкониятини ошириш мақсад қилинган, бир қатор хусусий ва ҳукумат ташкилотларининг ҳамкорлиги ҳисобланади. Альянс 2000 йилда ночор давлатларда вакциналаш бўйича ишлар ёмонлашгани ортида ташкил этилган.
Жорий йилда коронавирусдан вакцина топишни жадаллаштириш лозимлиги сабабли саммитга эътибор юқори бўлди.










