Ушбу тартибларни ва улар акс этган қонун ҳужжатларини ҳар бир давлат хизматчиси яхши билиши ва фаолияти давомида уларга амал қилиши ўта муҳим ҳисобланади.

Афсуски, муайян соҳада ислоҳотларнинг тамал тоши ҳисобланган актлар мазмунини билмаслик жойлардаги раҳбарларнинг жиддий камчилиги дейишимиз мумкин.

Яқинда секторлар вакиллари билан ўтказилган семинарда уларнинг қарийб аксарияти бевосита ўз фаолиятига тааллуқли президент ҳужжатларини билмаслиги маълум бўлди. Бу – чуқур мулоҳаза қилинадиган масала, сабаби ушбу ҳолат айни пайтда муҳим қарорларнинг ижро этилмаётганини англатади. Қолаверса, қоғозбозлик, кўзбўямачилик сингари иллатларнинг маҳаллий давлат бошқарувида тобора илдиз отиб боришига сабаб бўлади.

Қонунга нима учун эҳтиёж бор эди?

Жисмоний ва юридик шахслар билан ҳар куни мулоқот қиладиган давлат хизматчилари ва мансабдорлар яхши билиб олиши зарур бўлган муҳим қонунлардан бири «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун ҳисобланади.

Ушбу муҳим ҳужжат кейинги йилларда устувор равишда амалга оширилаётган «халқ билан мулоқот», «халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.

Мазкур қонун ижро ҳокимияти органлари фаолиятини замонавий тарзда ташкил қилиш, ички идоравий назорат механизмини кучайтириш, давлат бошқаруви соҳасида расмиятчилик ва суиистеъмолликка чек қўйиш, тезкор ва асосли қарорлар қабул қилиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш самарасини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этишни кўзда тутади.

Қонун қай даражада ишлаяпти?

Қонун қабул қилинганига икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, унинг амалиётга тўлиқ татбиқ қилинишида қатор муаммолар мавжуд эди.

Хусусан, яқинда қонуннинг амалиётга нақадар фаол татбиқ этилгани ва ишлаш аҳволи «Ўзстандарт» ва «Ўзархив» агентликлари томонидан ўрганилди ва бу борада бир қатор тизимли камчиликлар аниқланди.

Асосий масала қонун ости ҳужжатларининг ушбу қонунга мувофиқлаштирилмагани билан боғлиқ. Натижада идораларда қонунда белгиланган нормаларни эмас, балки соҳавий (махсус) қонун ҳужжатларидаги қонунга мувофиқ бўлмаган талабларни қўллаган ҳолда маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш амалиёти шаклланган.

Мисол учун, «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган