Жамият | 12:02 / 10.06.2020
6138
1 дақиқада ўқилади

Яшнобод туманидаги кўчалардан бири уч кунга ёпилди

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 11:00 дан 13 июнга қадар Яшнобод тумани Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига ўтувчи қўшимча йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид